Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил январь–сентябрь ойларида Ўзбекистон Миграция агентлиги хорижий иш берувчилардан 817 нафар фуқаро фойдасига 850 минг доллар ундирилишига ёрдам берди. Маблағлар хорижда ишлаётган ватандошларнинг иш ҳақи ва компенсация тўловларига оид мурожаатларини кўриб чиқиш доирасида қайтарилди.
Бундай ҳолатларнинг энг кўпи Россия ҳиссасига тўғри келди — 533 та. Туркияда 155 та, Жанубий Кореяда 92 та, бошқа мамлакатларда эса 37 та ҳолат қайд этилди.
Бундан ташқари, агентлик тўққиз ой давомида воситачилар ва хорижий иш берувчилар олиб қўйган шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни 532 нафар фуқарога қайтаришга ёрдам берди.
Ушбу ҳолатларнинг 331 таси Россияда, 185 таси Туркияда, 11 таси Қозоғистонда ва бештаси Жанубий Кореяда қайд этилган.
Миграция агентлиги хорижда ишлаш жараёнида муаммоларга дуч келган фуқароларни 1282 қисқа рақами ёки @huquqiyyordamuzbot Telegram-боти орқали ёрдам сўраб мурожаат қилишга чақирди. Мурожаатлар сутка давомида, 24 соат қабул қилинади.