Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Батуми шаҳрида Грузия бош вазири ўринбосари, ташқи ишлар вазири Мака Бочоришвили билан учрашди. Томонлар стратегик ҳамкорликни кенгайтириш ва икки томонлама алоқаларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.
Учрашувда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2026 йил 2–3 июль кунлари Грузияга амалга оширган давлат ташрифи якунлари бўйича эришилган келишувларни изчил амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Томонлар, шунингдек, савдо-иқтисодий соҳа, транспорт ва логистика, туризм ҳамда таълим йўналишларидаги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболларини кўриб чиқди.
Бундан ташқари, икки мамлакат ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик юзасидан фикр алмашди.