Ўзбекистон

Ўзбекистон Президенти Евроосиё иқтисодий комиссияси Ҳайъати раисини қабул қилди

Ўзбекистон Президенти Евроосиё иқтисодий комиссияси Ҳайъати раисини қабул қилди
Ўзбекистон Президенти Евроосиё иқтисодий комиссияси Ҳайъати раисини қабул қилди / Фото: Ўзбекистон.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 22 октябрь куни Евроосиё иқтисодий комиссияси Ҳайъати раиси Бақитжан Сағинтаевни қабул қилди.

Мулоқот чоғида Ўзбекистоннинг кузатувчи давлат сифатида Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ўзаро манфаатли ҳамкорлиги изчил кенгайиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди.

ЕОИИ мамлакатлари билан ўзаро савдо ва инвестициялар ҳажми барқарор ўсиб бормоқда, логистика алоқалари мустаҳкамланмоқда.

Мамлакатимиз иттифоқнинг савдо ва юк ташиш соҳаларини рақамлаштириш, электрон тижоратни ривожлантириш, иқлим масалалари каби асосий соҳавий дастурларида фаол иштирок этмоқда.

Евроосиё иқтисодий комиссияси билан қўшма ишчи гуруҳнинг тўртта йиғилиши ўтказилди. Техник тартибга солиш тизимларини ўзаро яқинлаштириш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди.

Ўзбекистон Евроосиё тараққиёт банкининг тўлақонли аъзосига айланиб, кооперация лойиҳалари портфели шакллантирилди.

Жорий йил якунига қадар ишчи гуруҳнинг навбатдаги учрашувини ўтказиш юзасидан келишувга эришилди. Савдо тўсиқларини қисқартириш, кооперацияни чуқурлаштириш, божхона ва транспорт тартиб-таомилларини рақамлаштиришга қаратилган янги Ҳамкорлик режасини қабул қилиш муҳимлиги таъкидланди.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.