Спорт

Беҳруз Каримов «Лугано» сафида илк голини урди

Беҳруз Каримов «Лугано» сафида илк голини урди
Беҳруз Каримов «Лугано» сафида илк голини урди / Фото: Ўзбекистон футбол ассоциацияси.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Беҳруз Каримов Швейцария чемпионати олий дивизионининг 4-туридаги учрашувда «Лугано» сафида ўзининг илк голини урди. «Лугано» ўз майдонида «Санкт-Галлен»ни 4:0 ҳисобида йирик мағлубиятга учратди.

19 ёшли Каримов учрашувни асосий таркибда бошлади ва 35-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол қилиб, ўйиннинг якуний ҳисобини ўрнатди. 15-дақиқада эса ўзбекистонлик ҳимоячи қаттиқ тўқнашув учун сариқ карточка олди.

Урган гол Каримов учун «Лугано» таркибидаги биринчи ва Европа фаолиятидаги илк гол бўлди. У жорий йил август ойида Термиз шаҳрининг «Сурхон» клубидан Швейцария жамоасига ўтган. Томонлар беш йиллик шартнома имзолаган.

2026 йилги Жаҳон чемпионатида Каримов Ўзбекистон терма жамоаси аризасидаги энг ёш футболчи бўлган. Ҳимоячи асосий таркибда майдонга тушиб, Колумбия ва Португалияга қарши гуруҳ босқичидаги учрашувларни тўлиқ ўтказди. Ушбу баҳслар мос равишда 1:3 ва 0:5 ҳисобларида якунланган.

Мазкур икки учрашув якунига кўра, Каримов 15 та тўпни олиб қўйиш, 34 та яккакураш ва олтита муваффақиятли дриблингни амалга оширган.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.