Спорт

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё ўйинларида Филиппин билан дуранг ўйнади

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё ўйинларида Филиппин билан дуранг ўйнади
Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё ўйинларида Филиппин билан дуранг ўйнади / Фото: UFA.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 2026 йилги Осиё ўйинларининг футбол турнири биринчи турида Филиппин терма жамоаси билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Учрашув 14 сентябрь куни Гифу шаҳридаги Gifu Nagaragawa Stadium стадионида бўлиб ўтди.

Ўзбекистон 81-дақиқада ҳисобни очди. Голни Меҳрибон Эгамбердиева урди.

Филиппин терма жамоаси 89-дақиқада Натали Коллинзнинг голи эвазига ҳисобни тенглаштирди.

Ўзбекистон терма жамоаси кейинги ўйинини 17 сентябрь куни Хитойга қарши ўтказади. Учрашув ҳам Gifu Nagaragawa Stadium стадионида бўлиб ўтади ва соат 14:00 да бошланади.

Гуруҳ босқичидаги якуний учрашувда Ўзбекистон 21 сентябрь куни Гонконгга қарши майдонга тушади. Баҳс Кария шаҳридаги Wave Stadium Kariya стадионида ўтказилади ва соат 16:00 да бошланади.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.