Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Корея ҳамкорлик шартномалари пакетини имзоладилар

Ўзбекистон ва Корея ҳамкорлик шартномалари пакетини имзоладилар
Ўзбекистон ва Корея ҳамкорлик шартномалари пакетини имзоладилар / Фото: Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Сеул шаҳрида ўтказилган олий даражадаги музокаралар якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Корея Республикаси Президенти Ли Чжэ Мён ҳузурида икки томонлама ҳужжатларни алмашиш маросими бўлиб ўтди.

Тўпламдан савдо-иқтисодий, инвестициявий, гуманитар ва бошқа соҳалардаги шерикликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қаратилган шартнома ва битимлар ўрин олди.

Булар ­– транспорт, авиация, қишлоқ хўжалиги, туризм, сунъий интеллект, техник кўмак, олий, мактаб ва мактабгача таълим, тиббий маҳсулотларни тартибга солиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, иқлим ўзгаришига қарши курашиш, интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш, архив иши ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликка оид ҳужжатлар.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.