Ўзбекистон

Қарши техника университетида ёнғин содир бўлди

Қарши техника университетида ёнғин содир бўлди
Қарши техника университетида ёнғин содир бўлди / Фото: ФВВ.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Қашқадарё вилоятидаги Қарши давлат техника университетида ёнғин содир бўлди. 14 сентябрь куни университет бош биносининг том қисмида ёнғин чиққан, деб хабар берди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.

Ёнғин ҳақида хабар соат 14:53 да келиб тушган. Қутқарув бўлинмалари воқеа жойига тезкорлик билан етиб бориб, ёнғинни ўчиришга киришган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.