Спорт

Ўзбекистон футзал терма жамоаси иккинчи ўйинда Венгрияга ютқазди

Ўзбекистон футзал терма жамоаси иккинчи ўйинда Венгрияга ютқазди
Ўзбекистон футзал терма жамоаси иккинчи ўйинда Венгрияга ютқазди / Фото: Ўзбекистон Футзал федерацияси.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон футзал терма жамоаси Европа турнеси доирасидаги иккинчи ўртоқлик учрашувида Венгрияга 2:5 ҳисобида мағлуб бўлди.

Учрашув 19 сентябрь куни «Aramis» спорт залида бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ўйинни фаол бошлади ва биринчи бўлиб ҳисобни очди. 6-дақиқада Аброр Аҳмедзянов гол урди. Бироқ орадан бир дақиқа ўтиб, Мате Ковач ҳисобни тенглаштирди.

Биринчи бўлимнинг иккинчи ярмида Венгрия терма жамоаси ташаббусни ўз қўлига олди. 15-дақиқада Мате Янош Суччак мезбонларни олдинга олиб чиқди. Кейин Золтан Салмаш ва Мадьяри Чаба Венгриянинг устунлигини оширди. Иккинчи бўлим бошида Матьяш Кайтар Венгриянинг бешинчи голини урди.

Ўзбекистон фақат битта гол билан жавоб қайтара олди. 39-дақиқада Беҳруз Сомиев рақиб дарвозасини ишғол қилди. Якуний ҳисоб — Венгрия фойдасига 5:2.

Шу тариқа, икки ўртоқлик учрашуви натижасига кўра, жамоалар ўзаро ғалабаларни бўлишиб олди. Биринчи учрашувда Ўзбекистон Илҳомжон Ҳамроевнинг голи эвазига 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Венгриядаги учрашувлардан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси Европа турнесини Нидерландияда давом эттиради.

Нидерландия миллий терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик учрашуви 21 ва 22 сентябрь кунларига режалаштирилган.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.