Спорт

Ўзбекистон Парашахмат олимпиадасида илк бор бронза медалини қўлга киритди

Ўзбекистон Парашахмат олимпиадасида илк бор бронза медалини қўлга киритди
Ўзбекистон Парашахмат олимпиадасида илк бор бронза медалини қўлга киритди / Фото: Ўзбекистон шахмат федерацияси.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон терма жамоаси Самарқандда ўтказилаётган 3-Парашахмат олимпиадасида бронза медалини қўлга киритди. Ҳал қилувчи, еттинчи турда Ўзбекистон-1 жамоаси Исроил терма жамоасини 2,5:1,5 ҳисобида мағлуб этди. Мусобақа якунларига кўра, жамоа 11 очко тўплаб, учинчи ўринни эгаллади.

Мусобақада 36 давлатдан 41 жамоа ва 164 нафар етакчи шахматчи иштирок этмоқда. Ўзбекистон турнирда учта таркиб билан қатнашмоқда.

Парашахмат олимпиадаси ғолиблигини Польша терма жамоаси қўлга киритди, Куба жамоаси иккинчи ўринни эгаллади. Ўзбекистон 11 очко билан турнирни якунлаб, ўз тарихида илк бор Парашахмат олимпиадасида бронза медалига сазовор бўлди.

Самарқандда ўтказилаётган жорий Парашахмат олимпиадаси иштирок этаётган жамоалар ва спортчилар сони бўйича ҳам рекорд натижа қайд этди.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.