Ўзбекистон

Бахтиёр Саидов Токиода Таро Асо билан учрашди

Бахтиёр Саидов Токиода Таро Асо билан учрашди
Бахтиёр Саидов Токиода Таро Асо билан учрашди / Фото: Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов 17 сентябрь куни Токиода Япония Либерал-демократик партияси вице-президенти, «Ўзбекистон–Япония» парламентлараро дўстлик лигаси раиси Таро Асо билан учрашув ўтказди.

Саидов Ўзбекистон–Япония муносабатларини ривожлантиришга Таро Асонинг кўп йиллик шахсий ҳиссасини таъкидлаб, унинг икки давлат парламентлараро дўстлик гуруҳи раҳбари сифатидаги фаолиятига юқори баҳо берди.

Учрашувда томонлар Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш, парламентлараро мулоқотни ривожлантириш, шунингдек, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.

Шунингдек, юқори даражада эришилган келишувларни тўлиқ амалга оширишда парламент дипломатиясининг ролига алоҳида эътибор қаратилди.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.