Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Спорт

Тошкентда яриммарафонда 24 мингдан ортиқ киши қатнашди

Дилафруз Ниязова · 06.09.2026 · 19:35 · 28 views
Тошкентда яриммарафонда 24 мингдан ортиқ киши қатнашди
Тошкентда яриммарафонда 24 мингдан ортиқ киши қатнашди / Фото: Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмитаси.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкентда 24 мингдан ортиқ иштирокчини жамлаган Tashkent International Half Marathon халқаро яриммарафони бўлиб ўтди. Спортчилар ва югуриш ишқибозлари 5 километр ва 21,097 километр масофаларда куч синашди.

Очилиш маросими мамлакат раҳбарияти вакиллари иштирокида ўтказилди. Тадбир давомида Ўзбекистонда оммавий спортни ривожлантириш ишлари давом этаётгани, йирик спорт мусобақаларининг ўтказилиши эса фаол ва соғлом турмуш тарзини оммалаштиришга хизмат қилаётгани таъкидланди.

Югуриш мусобақалари якунларига кўра, ҳар икки масофада ғолиблар ва совриндорлар аниқланди.

5 километрлик югуришда эркаклар ўртасида Элдор Ботиров биринчи ўринни эгаллади. Руслан Ҳожиев иккинчи, Беҳруз Шавкатов эса учинчи бўлди.

Аёллар ўртасида ушбу масофада Алина Ҳакимова ғолибликни қўлга киритди. Мафтуна Аҳмедова иккинчи, Камола Аблаева учинчи ўринни эгаллади.

Эркаклар ўртасида 21,097 километрлик яриммарафонда Андрей Петров биринчи бўлиб маррага етиб келди. Ҳасан Мирсоатов кумуш, Бахтиёр Ўткиров эса бронза медалини қўлга киритди.

Аёллар ўртасида яриммарафон ғолиби Маржона Аҳмадалиева бўлди. Садафбону Нусратуллоева иккинчи, Арофатхон Имомалиева учинчи ўринни эгаллади.