Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон вакили Қизлархон Исомиддинова паратхэквондо бўйича мусобақаларда 47 кг гача вазн тоифасида бронза медалини қўлга киритди.
Учинчи ўрин учун кечган беллашувда ўзбекистонлик спортчи Япония вакили билан куч синашиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ушбу медаль Ўзбекистон терма жамоасининг Параосиё ўйинларидаги навбатдаги соврини бўлди.