Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий капитал иштирокидаги 22 029 та корхона фаолият юритган. Бир йил давомида уларнинг сони 4 841 тага ёки 28,2 фоизга ошди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.
Корхоналарнинг умумий сонидан 4 851 таси қўшма корхоналар, яна 17 178 таси эса хорижий капитал иштирокидаги корхоналар ҳиссасига тўғри келди.
Сўнгги беш йил ичида мамлакатда хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар сони 1,5 бараварга кўпайди. Бундай компаниялар сони бўйича Хитой етакчилик қилмоқда. Ушбу мамлакат капитали иштирокидаги 6 649 та корхона фаолият юритмоқда.
Иккинчи ўринда 3 690 та корхона билан Россия, учинчи ўринда эса 2 410 та корхона билан Туркия қайд этилган.
Кучли ўнталикдан, шунингдек, Қозоғистон (1 378 та), Жанубий Корея (744 та), Афғонистон (740 та), Озарбайжон (519 та), Тожикистон (490 та), Бирлашган Араб Амирликлари (472 та) ва Ҳиндистон (455 та) ўрин олди.