7
Спорт

Кемран Нуриллаев Параосиё ўйинларида кумуш медални қўлга киритди

Кемран Нуриллаев Параосиё ўйинларида кумуш медални қўлга киритди
Кемран Нуриллаев Параосиё ўйинларида кумуш медални қўлга киритди / Фото: Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон вакили Кемран Нуриллаев Параосиё ўйинларида эркаклар ўртасида парадзюдо бўйича J2 тоифасида, 70 кг гача вазн тоифасида кумуш медални қўлга киритди.

Ўзбекистонлик спортчи финалга қадар етиб борди ва ҳал қилувчи баҳсда Қозоғистон вакили Иброҳим Нурмаханули билан учрашди.

Финал беллашуви натижаларига кўра, Нуриллаев иккинчи ўринни эгаллади.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.