Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон вакили Улжон Амриева Aichi-Nagoya–2026 V Параосиё ўйинларида парадзюдо бўйича мусобақаларда кумуш медални қўлга киритди.
Аёллар ўртасида J1 синфида, 60 килограммгача бўлган вазн тоифасида иштирок этган ўзбекистонлик спортчи финалга қадар етиб борди. Ҳал қилувчи баҳсда у Хитой вакили Ши Ицзе билан учрашди. Финал натижаларига кўра, Амриева иккинчи ўринни эгаллади.
2022 йилда Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтган аввалги Параосиё ўйинларида ҳам Амриева совриндорлар қаторига кириб, бронза медалини қўлга киритган эди.