Спорт

Жаҳон кубоги босқичида олтин ва кумуш медалларни қўлга киритди

Жаҳон кубоги босқичида олтин ва кумуш медалларни қўлга киритди
Жаҳон кубоги босқичида олтин ва кумуш медалларни қўлга киритди / Фото: Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкентда ўтказилаётган 17 ёшгача бўлган кадетлар ва 20 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичида Ўзбекистон терма жамоаси шахсий баҳсларда иккита медални қўлга киритди.

Ўсмирлар ўртасидаги мусобақада Алпамис Орақбоев олтин медални қўлга киритди. Кадетлар баҳсида эса Муҳаммадали Турсинбоев финалгача етиб бориб, кумуш медаль соҳиби бўлди.

Шахсий баҳслар якунланганидан сўнг иштирокчилар жамоавий мусобақаларда ҳам медаллар учун курашни давом эттирадилар.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.