Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон вакили Полина Кудерметова Пекинда ўтказилаётган WTA 1000 тоифасидаги China Open турнирининг учинчи босқичига йўл олди.
Мусобақанинг иккинчи босқичида ўзбекистонлик теннисчи Дания вакили Клара Таусонни уч сетда 6:4, 4:6, 6:4 ҳисобида мағлуб этди.
Таусон аввалроқ WTA рейтингида 12-ўринга кўтарилган. Айни вақтда даниялик теннисчи жаҳон рейтингида 44-ўринни эгаллаб турибди.
Учинчи босқичга чиқиши Кудерметовага камида 61 865 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пули ва WTA рейтинги учун 65 очкони кафолатлади.
Кудерметованинг кейинги рақиби тўртинчи рақам остидаги Мирра Андреэва бўлади. Учрашув Пекин турнирининг учинчи босқичида бўлиб ўтади.