Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон шахмат бўйича асосий терма жамоаси Самарқандда ўтаётган 46-жаҳон шахмат олимпиадасининг очиқ турнири 6-турида Ҳиндистон терма жамоасини 2,5:1,5 ҳисобида мағлуб этди.
Биринчи тахтада Нодирбек Абдусатторов Прагнанандҳа Рамешбабу билан дуранг ўйнади.
Иккинчи тахтада Жавоҳир Синдаров ва Аржун Эригайси ҳам дуранг қайд этди. Ўзбекистон жамоаси ғалабасига ҳал қилувчи ҳиссани учинчи тахтада Ниҳал Саринни мағлуб этган Нодирбек Ёқубоев қўшди.
Тўртинчи тахтада Шамсиддин Воҳидов Гукеш Доммаражуга қарши дуранг ўйнади.
Мезбон сифатида Ўзбекистон мусобақада иккинчи ва учинчи терма жамоаларини ҳам иштирок эттирмоқда.
«Ўзбекистон 2» терма жамоаси Испания терма жамоасини 2,5:1,5 ҳисобида мағлуб этди. Жаҳонгир Воҳидов, Сантос Латаса Хайме ва Данил Юффа ўз рақиблари билан дуранг ўйнади, Абдималик Абдисалимов Максим Чигаев устидан ғалаба қозонди, Муҳаммадзоҳид Суяров эса Хайме Сантос Латаса билан очколарни бўлишди.
«Ўзбекистон 3» терма жамоаси Австралия жамоасига 1,5:2,5 ҳисобида мағлуб бўлди.
Саидакбар Сайдалиев Бобби Ченг билан дуранг ўйнади. Бироқ Темур Қуйбокаров ва Риши Сардана иккинчи ва учинчи тахталарда Австралияга ғалаба келтирди. Тўртинчи тахтада Асроржон Омонов Дэвид Смердон устидан ғалаба қозонди.