Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон вакили Анна Пракатень «Аичи-Нагоя-2026» Осиё ўйинларида кумуш медални қўлга киритди.
Академик эшкак эшиш бўйича аёллар ўртасидаги яккалик баҳсининг финалида спортчи иккинчи бўлиб маррага етди.
Шу тариқа, Пракатень Ўзбекистон терма жамоасига академик эшкак эшиш мусобақаларида навбатдаги медални олиб келди.