Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон бокс бўйича терма жамоаси 19 сентябрь куни Япониянинг Айти-Нагоя шаҳрида старт оладиган ва 4 октябрга қадар давом этадиган Осиё ўйинлари учун таркибини аниқлади.
Эркаклар терма жамоаси таркибига олти нафар боксчи киритилди. 55 кггача бўлган вазн тоифасида Самандар Олимов, 60 кггача бўлган вазнда Абдумалик Ҳалоков, 70 кггача бўлган вазнда Шавкатжон Болтаев, 80 кггача бўлган вазнда Фазлиддин Эркинбоев, 90 кггача бўлган вазнда Тўрабек Ҳабибуллаев, 90 кгдан юқори вазн тоифасида эса Жаҳонгир Зокиров иштирок этади.
Эркаклар терма жамоасининг бош мураббийи Тўлқин Қиличев ҳисобланади. Мураббийлар штаби таркибига Хуан Энрике Стейнерс, Раҳматжон Рўзиохунов, Акмал Ҳасанов, Даврон Ғафуров, Нодир Ғуломов, Алимардон Достонов ва Шерзодбек Аҳмаджонов киритилган.
Аёллар терма жамоаси шарафини беш нафар спортчи ҳимоя қилади. Феруза Қозоқова 51 кггача, Нигоина Октамова 54 кггача, Ситора Турдибекова 60 кггача, Навбаҳор Ҳамидова 65 кггача, Азиза Закирова эса 75 кггача бўлган вазн тоифаларида иштирок этади.
Аёллар терма жамоасининг бош мураббийи Элшод Расулов бўлади. Унга мураббийлар Барбаро Фернандес Хименес, Ислом Тожибоев ва Азим Худойқулов ёрдам беради.
Жамоа раҳбари этиб Миршоҳид Тиллабоев тайинланган.
Тиббий штаб таркибидан шифокор Комилжон Расулов ва физиотерапевт Хесус Альберто ўрин олган.