Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев 15 сентябрь куни Покистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Муҳаммад Мудассир Типу билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Музокаралар давомида томонлар икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари ва ўзаро алоқаларни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди.
Сиёсий, савдо-иқтисодий ҳамда маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, томонлар қатор халқаро масалалар юзасидан фикр алмашди.