Ўзбекистон

Нарбаэва ва Сатяртхи болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларини муҳокама қилишди

Нарбаэва ва Сатяртхи болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларини муҳокама қилишди
Нарбаэва ва Сатяртхи болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларини муҳокама қилишди / Фото: Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Самарқанд шаҳрида ўтказилаётган Парламентлараро Иттифоқ Ёш парламент аъзоларининг XII глобал конференцияси доирасида Глобал меҳр-шавқат учун Сатьяртхи ҳаракати бош директори Асмита Сатьяртхи хоним билан учрашди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги гуманитар ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Суҳбат давомида болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни қўллаб-қувватлаш бўйича тажриба алмашиш, қўшма семинарлар, экспертлар учрашувлари ва парламент муҳокамаларини ташкил этиш имкониятларига эътибор қаратилди.

Шунингдек, хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини янада ошириш, ёш аёл етакчиларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий лидерликни ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.