Ўзбекистон

Саидов ҳамкасблари билан Батуми денгиз порти фаолияти билан танишди

Саидов ҳамкасблари билан Батуми денгиз порти фаолияти билан танишди
Саидов ҳамкасблари билан Батуми денгиз порти фаолияти билан танишди / Фото: Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов 23 октябрь куни ҳамкасблари билан биргаликда Батуми денгиз порти фаолияти билан танишди. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов хабар берди.

Порт Марказий Осиё, Кавказ ва Европа ўртасидаги савдо-транспорт алоқаларида муҳим аҳамиятга эга.

Вазирнинг таъкидлашича, транспорт йўлакларини ривожлантириш ва иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш Ўзбекистон ва Грузия ўртасидаги шерикликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Бахтиёр Саидов тадбирларни ташкил этгани ва меҳмондўстлик кўрсатгани учун Грузия бош вазири ўринбосари, ташқи ишлар вазири Мака Бочоришвили ҳамда Ажария Автоном Республикаси ҳукумати раиси Зураб Патарадзега миннатдорлик билдирди.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.