Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил 23 октябрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев Эроннинг Ўзбекистондаги элчиси Муҳаммад Али Искандарий билан учрашди.
Томонлар икки томонлама ҳамкорлик кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Учрашув иштирокчилари, шунингдек, яқин вақтларга режалаштирилган тадбирлар ва долзарб минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашди.