Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Сентябрь ойи якунларига кўра, «Тошкент» республика фонд биржасида (РФБ «Тошкент») 72 та эмитентнинг қимматли қоғозлари билан амалга оширилган савдолар ҳажми 2,34 триллион сўмни ташкил этди. Битимларнинг умумий сони эса 198 106 тага етди.
Биржадан ташқари савдо майдончасидаги айланма 409,55 миллиард сўмни ташкил қилди. Биржа ва биржадан ташқари савдоларнинг умумий ҳажми қарийб 2,75 триллион сўмга етди.
Биржа котировка варағига киритилган қимматли қоғозлар билан тузилган битимларнинг ўртача кунлик сони 9 434 тани, ўртача кунлик савдо ҳажми эса 111,26 миллиард сўмни ташкил этди.
Ой давомида акцияларнинг бозор капиталлашуви 6,99 триллион сўмга ёки 0,86 фоизга ошиб, 819,91 триллион сўмга етди. Бу 69,36 миллиард АҚШ долларига тенг.
Эркин муомаладаги акцияларнинг (free-float) капиталлашуви 11,23 триллион сўмни ёки 949,82 миллион АҚШ долларини ташкил этди.
Сентябрь ойи якунларига кўра, биржа котировка варағидан 86 та эмитентнинг 144 та молиявий инструменти ўрин олди.