Биржалар

Тошкент фонд биржаси Regnology билан ҳамкорликни муҳокама қилди

Тошкент фонд биржаси Regnology билан ҳамкорликни муҳокама қилди
Тошкент фонд биржаси Regnology билан ҳамкорликни муҳокама қилди / Фото: Тошкент Республика фонд биржаси.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Тошкент» Республика фонд биржасида бозорга оид ҳисоботларни шакллантириш ва молиявий маълумотларни рақамлаштириш соҳасидаги етакчи RegTech компанияларидан бири — Regnology вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда бозор инфратузилмасини янада такомиллаштириш, жумладан, корпоратив қимматли қоғозлар билан клиринг операцияларида юзага келиши мумкин бўлган хатарларни бошқариш механизмларини ривожлантириш, шунингдек, бозорга оид ҳисоботларни рақамлаштириш ва стандартлаштириш имконини берувчи замонавий платформани жорий этиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида томонлар мазкур йўналишларда тажриба алмашиш ва ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлигини қайд этдилар.

Regnology — банклар, молиявий институтлар ва давлат органлари учун ҳисоботларни рақамлаштириш, хатарларни бошқариш, солиқ ва молиявий ҳисобот юритиш бўйича рақамли ечимлар ишлаб чиқувчи халқаро технология компанияси. Компаниянинг ечимлари дунёнинг 100 дан ортиқ мамлакатида қўлланилади.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.