Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Биржалар

«Тошкент» биржаси янги визуал қиёфасини тақдим этди

Дилафруз Ниязова · 03.09.2026 · 00:05 · 33 views
«Тошкент» биржаси янги визуал қиёфасини тақдим этди
«Тошкент» биржаси янги визуал қиёфасини тақдим этди / Фото: Тошкент Республика фонд биржаси.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тарихи 1994 йилдан бошланган «Тошкент» республика фонд биржаси миллий капитал бозори ривожланишининг замонавий босқичини акс эттирувчи янги логотипини тақдим этди.

Кўп йиллар давомида туя Биржанинг рамзи бўлиб келган. У чидамлилик, ишончлилик ва узлуксиз ҳаракатни ифодалаган. Ушбу қадриятлар янги визуал қиёфада ҳам сақланиб, замонавий график кўринишда ўз ифодасини топди.

Янгиланган логотип асосида биржа фаолиятининг рақамлаштирилишини акс эттирувчи элементлар ётади. Нуқталар ва пикселлар маълумотлар оқими, амалга оширилаётган битимлар ҳамда бозор иштирокчиларининг ўзаро ҳамкорлигини ифодалайди.

Юқорига йўналтирилган композиция визуал жиҳатдан биржа котировкалари графигини эслатади. У фонд бозорининг ўсиши, ривожланиши ва имкониятларини кенгайтиришга интилишни таъкидлайди.

Tashkent Stock Exchange номи Биржанинг халқаро йўналишини таъкидлаш ва глобал молия бозорида бренднинг танилишини оширишга қаратилган.

Шу тариқа, янги фирма услуби Биржанинг тарихий қадриятларини замонавий технологиялар билан уйғунлаштиради.

Кўп йиллик фаолият давомида шаклланган ишонч ва барқарорлик замонавий молиявий муҳит талабларига мос янги визуал ифодага эга бўлмоқда.