Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Ўзбекистон

Зироат Мирзиёева Белграддаги маданий объектларга ташриф буюрди

Дилафруз Ниязова · 08.09.2026 · 23:00 · 33 views
Зироат Мирзиёева Белграддаги маданий объектларга ташриф буюрди
Зироат Мирзиёева Белграддаги маданий объектларга ташриф буюрди / Фото: Telegram/Ziroat_Mirziyoyeva_First_lady.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Сербияга расмий ташрифи доирасида Ўзбекистон биринчи хоними Зироат Мирзиёева Сербия биринчи хоними Тамара Вучич билан биргаликда Белграднинг маданий диққатга сазовор жойларига ташриф буюрди.

Дастур Сербия Миллий музейига ташриф буюришдан бошланди. Зироат Мирзиёева ва Тамара Вучич музей экспозицияси билан танишди. Унда Сербия тарихи билан боғлиқ археологик топилмалар, шунингдек, серб ва жаҳон санъати асарлари ўрин олган. Меҳмонлар «Этно-мрежа» анъанавий ҳунармандчилик кўргазмасини ҳам томоша қилди.

Эътибор марказидаги асосий объектлардан бири Мирослав Инжили бўлди. У Сербиянинг асосий миллий ёдгорликларидан бири ҳамда серб кирилл ёзувининг энг қадимги ёдгорлиги ҳисобланади. XII асрга оид қўлёзма китоб катта бадиий қийматга эга бўлиб, миниатюралар билан безатилган. 2005 йилда ЮНЕСКО Мирослав Инжилини «Жаҳон хотираси» халқаро реестрига киритган.

Шундан сўнг биринчи хонимлар дунёдаги энг йирик православ ибодатхоналаридан бири бўлган ва Сербиянинг муҳим маънавий рамзларидан саналадиган Авлиё Сава ибодатхонасига ташриф буюрди.

Учрашув давомида Зироат Мирзиёева ва Тамара Вучич Ўзбекистон ва Сербия ўртасидаги маданий-гуманитар алоқаларни янада ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади.