Ўзбекистон

Тошкентда BMW бошқарган 16 ёшли ўсмир 2 йил 4 ойга қамалди

Тошкентда BMW бошқарган 16 ёшли ўсмир 2 йил 4 ойга қамалди
Тошкентда BMW бошқарган 16 ёшли ўсмир 2 йил 4 ойга қамалди / Фото: Сурат сунъий интеллекти ёрдамида яратилган.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Миробод тумани жиноят ишлари бўйича судида 2010 йилда туғилган 16 ёшли Д. Тўрғуновга нисбатан жиноят иши бўйича ёпиқ суд мажлиси якунланди.

Суд уни жабрланувчининг ўлимига олиб келган қасддан баданга оғир шикаст етказишда айбдор деб топиб, 2 йил 4 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.

Хусусий мактабнинг 10-синф ўқувчиси бўлган Д. Тўрғунов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилди.

Суд жазони Жиноят кодексининг 85-моддасига мувофиқ тайинлади. Озодликдан маҳрум қилиш муддати 2026 йил 27 февралдан — судланувчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган кундан бошлаб ҳисобланади.

Суд мажлиси давомида раислик қилувчи судья тарафларга ҳукм мазмунини тушунтирди. Шунингдек, жиноят натижасида етказилган моддий ва маънавий зарарни ундириш учун фуқаролик суд ишларини юритиш тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилди. Тарафларга ҳукм устидан шикоят қилиш муддатлари ва тартиби ҳам тушунтирилди.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.