7
Ўзбекистон

Белградда Тошкент кўчаси бўлади

Белградда Тошкент кўчаси бўлади
Белградда Тошкент кўчаси бўлади / Фото: Ўзбекистон Президенти матбуот хизмат.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Сербияга расмий ташрифи доирасидаги тадбирларнинг навбатдагиси Белград кўчаларидан бирига “Тошкент” номини бериш маросими бўлди.

Етакчилар мазкур қарор бугун стратегик шериклик даражасига кўтарилган Ўзбекистон – Сербия кўп қиррали муносабатларининг жадал ривожланиб бораётганининг ифодаси эканини таъкидладилар.

Тошкент кўчаси халқларимиз ўртасидаги дўстлик ва меҳр-оқибат ришталарини янада мустаҳкамлашга қатъий интилишнинг ёрқин рамзига айланишига ишонч билдирилди.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.