Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон терма жамоаси Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинларида академик эшкак эшиш мусобақаларидаги иштирокини кумуш медаль билан якунлади.
Эркаклар ўртасидаги M4- дастурида Дилшод Худойбердиев, Фазлиддин Каримов, Алишер Турдиев ва Максим Голубевдан иборат экипаж кумуш медалга сазовор бўлди.
Шу тариқа, Ўзбекистон вакиллари Осиё ўйинларида академик эшкак эшиш баҳсларидаги иштирокини якунлади.