Спорт

Ўзбекистон футзал терма жамоаси Европага йўл олади

Ўзбекистон футзал терма жамоаси Европага йўл олади
Ўзбекистон футзал терма жамоаси Европага йўл олади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон футзал терма жамоаси 15 сентябрь куни Европа сафари доирасида Венгрияга йўл олади. Жамоани бош мураббий Хосе Мария Мендес бошқармоқда.

Миллий терма жамоа таркибига 14 нафар футболчи киритилди.

Дарвозабонлар: Аббос Элмуродов (BMB), Шавкат Ибрагимов (SQB).

Ҳимоячилар: Машраб Адилов (BMB), Илҳомжон Ҳамроев (SQB), Шаҳзоджон Саьдиев (BMB), Шоҳжаҳон Шоназаров (Nurafshon).

Қанот ўйинчилари: Ҳусниддин Нишонов (BMB), Суннатулла Жўраев (Nasaf), Шаҳрам Фахриддинов (BMB), Хайрулла Солихов (Olmaliq), Асилбек Вафоев (BMB), Беҳруз Самиев (Xorazm).

Ҳужумчилар: Аброр Аҳмедзянов (SQB), Жасур Оринбосаров (Olmaliq).

Жамоа 15 сентябрь куни эрталаб Будапешт шаҳрига йўл олади. Европа сафари доирасида Ўзбекистон терма жамоасини кучли рақибларга қарши учрашувлар кутмоқда.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.