Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Спорт

Ўзбекистон бокс терма жамоаси Японияда ўқув-машғулот йиғинини бошлади

Дилафруз Ниязова · 09.09.2026 · 11:40 · 43 views
Ўзбекистон бокс терма жамоаси Японияда ўқув-машғулот йиғинини бошлади
Ўзбекистон бокс терма жамоаси Японияда ўқув-машғулот йиғинини бошлади / Фото: Ўзбекистон Бокс федерацияси.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон бокс бўйича миллий терма жамоаси Осиё ўйинларига тайёргарликнинг якуний босқичини ўтказиш учун Японияга жўнаб кетди. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар берди.

Мусобақалар арафасида ўзбекистонлик спортчилар Нисио шаҳридаги спорт базасида халқаро қўшма ўқув-машғулот йиғини ўтказади. Йиғиннинг биринчи босқичи 2 сентябрдан 9 сентябргача, иккинчи босқичи эса 9–16 сентябрь кунларига режалаштирилган.

Тайёргарликнинг якуний босқичида жамоа мураббийлар штаби раҳбарлиги остида машғулотларни давом эттиради. Йиғиннинг вазифаларидан бири боксчиларни бўлажак мусобақалар ўтказиладиган шароитларга мослаштиришдан иборат бўлади.

Японияга жўнаб кетган терма жамоа таркибидан Самандар Олимов, Асилбек Жалилов, Фарёзбек Дўстматов, Абдумалик Ҳалоков, Санжарбек Воҳобов, Абдураҳмон Маҳмуджонов, Дилшод Абдумуродов, Илҳомжон Эргашев, Шавкатжон Болтаев, Абдуллоҳ Мадаминов, Фазлиддин Эркинбоев, Нурислом Исмоилов, Норбек Абдуллаев, Тўрабек Ҳабибуллаев, Акмалжон Исроилов, Ҳалимжон Мамасолиев, Арман Маханов ва Жаҳонгир Зокиров ўрин олди.

Миллий терма жамоа бош мураббийи — Тўлқин Қиличев.

Мураббийлар штаби таркибига Хуан Энрике Стейнерс, Раҳматжон Рўзиоҳунов, Акмал Ҳасанов, Даврон Ғафуров, Нодир Ғуломов, Алимардон Дўстонов, Шерзодбек Аҳмаджонов, Ботир Маҳмудов, Дмитрий Синитский ва Жавлон Эшматов киради.

Терма жамоага тиббий ёрдамни шифокор Комилжон Расулов ва физиотерапевт Хесус Альберто кўрсатади.