7
Спорт

Параосиё ўйинлари–2026: Ўзбекистон дзюдо бўйича учта бронза медалини қўлга киритди

Параосиё ўйинлари–2026: Ўзбекистон дзюдо бўйича учта бронза медалини қўлга киритди
Параосиё ўйинлари–2026: Ўзбекистон дзюдо бўйича учта бронза медалини қўлга киритди / Фото: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон терма жамоаси Aichi-Nagoya–2026 V Параосиё ўйинларида парадзюдо бўйича мусобақаларда учта бронза медалини қўлга киритди.

Эркаклар ўртасида J1 синфида, 70 килограммгача бўлган вазн тоифасида Иброҳимжон Акбаров бронза медали соҳиби бўлди. У учинчи ўрин учун кечган беллашувда ҳамюрти Косим Сафарқулов устидан ғалаба қозонди.

Аёллар ўртасида J1 синфида, 60 килограммгача бўлган вазн тоифасида Фотима Тоирова бронза медалини қўлга киритди. У учинчи ўрин учун баҳсда Қозоғистон вакиласини 100:0 ҳисобида мағлуб этди.

Ўзбекистонга яна бир бронза медалини Бону Бабаева тақдим этди. У аёллар ўртасида J1 синфида, 52 килограммгача бўлган вазн тоифасида учинчи ўрин учун беллашувда индонезиялик спортчи Новия Ларассатини мағлуб этди.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.