7
Спорт

Файозбек Валиджонов Параосиё ўйинларида кумуш медаль олди

Файозбек Валиджонов Параосиё ўйинларида кумуш медаль олди
Файозбек Валиджонов Параосиё ўйинларида кумуш медаль олди / Фото: Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон вакили Файозбек Валиджонов паратхэквондо бўйича Aichi-Nagoya–2026 Параосиё ўйинларида кумуш медални қўлга киритди.

K44 тоифасида 58 кг гача вазн тоифасида эркаклар ўртасидаги финал баҳсида у Хитой Тайбэйи спортчисига 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

Мусобақа якунига кўра, Валиджонов кумуш медаль соҳиби бўлди ва Ўзбекистон терма жамоасининг медаллар жамғармасини яна бир соврин билан бойитди.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.