Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари Парижда таэквондо WT бўйича Гран-при туркумидаги мусобақада икки медаль қўлга киритди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Нажмиддин Косимхўжаев 68 килограммгача бўлган вазн тоифасида мусобақани иккинчи ўринда якунлаб, кумуш медаль соҳиби бўлди.
67 килограммгача бўлган вазн тоифасида иштирок этган Озода Собиржонова ярим финалгача етиб борди ва учинчи ўринни эгаллаб, бронза медалига сазовор бўлди.