Спорт

Ўзбекистонлик таэквондочилар Париждаги Гран-прида икки медаль қўлга киритди

Ўзбекистонлик таэквондочилар Париждаги Гран-прида икки медаль қўлга киритди
Ўзбекистонлик таэквондочилар Париждаги Гран-прида икки медаль қўлга киритди / Фото: Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмитаси.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари Парижда таэквондо WT бўйича Гран-при туркумидаги мусобақада икки медаль қўлга киритди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.

Нажмиддин Косимхўжаев 68 килограммгача бўлган вазн тоифасида мусобақани иккинчи ўринда якунлаб, кумуш медаль соҳиби бўлди.

67 килограммгача бўлган вазн тоифасида иштирок этган Озода Собиржонова ярим финалгача етиб борди ва учинчи ўринни эгаллаб, бронза медалига сазовор бўлди.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.