Спорт

Абдумалик Халоков иккинчи бор Осиё ўйинлари чемпиони бўлди

Абдумалик Халоков иккинчи бор Осиё ўйинлари чемпиони бўлди
Абдумалик Халоков иккинчи бор Осиё ўйинлари чемпиони бўлди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонлик боксчи Абдумалик Халоков фаолиятида иккинчи марта Осиё ўйинлари чемпиони бўлди. «Айти-Нагоя–2026» мусобақаларида спортчи 60 кг гача бўлган вазн тоифасида олтин медални қўлга киритди.

Финал жангда Халоков Жанубий Корея вакили Донгхван Кангга қарши рингга чиқди. Ўзбекистонлик боксчи жангни ишончли ўтказиб, учрашув якунларига кўра мусобақа ғолибига айланди.

Шу тариқа, Абдумалик Халоков иккинчи марта Осиё ўйинлари чемпиони унвонини қўлга киритди ва Ўзбекистон терма жамоасига мусобақадаги навбатдаги олтин медални тақдим этди.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.