Молия

Хусусий мактаблар учун ота-оналар солиқ имтиёзидан фойдаланиши мумкин

Хусусий мактаблар учун ота-оналар солиқ имтиёзидан фойдаланиши мумкин
Хусусий мактаблар учун ота-оналар солиқ имтиёзидан фойдаланиши мумкин / Фото: Солиқ қўмитаси.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонда ота-оналар нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва мактаблар хизматлари учун тўловларни амалга оширишда солиқ имтиёзидан фойдаланишлари мумкин.

Бунинг учун my.soliq.uz сайтидаги солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали даромадлар тўғрисидаги декларацияни тақдим этиш лозим.

Ота-оналарнинг хусусий боғчалар ва мактабларда фарзандларини ўқитиш учун амалга оширадиган ойига 3 миллион сўмгача бўлган тўловлари солиққа тортилмайди. Имтиёз ҳар бир фарзанд учун қўлланилади.

Шунингдек, нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ёки мактабларга қатнайдиган 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган ногиронлиги бўлган болаларни кундузги парвариш қилиш хизматлари учун ота-оналар томонидан амалга ошириладиган тўловлар ҳам даромад солиғидан озод этилади.

Имтиёздан ота-она ёки фарзандликка олувчи фойдаланиши мумкин.

Имтиёзни қўллаш учун йил якунлари бўйича даромадлар тўғрисидаги декларацияни солиқ тўловчининг my.soliq.uz сайтидаги шахсий кабинети орқали давлат солиқ хизмати органига тақдим этиш зарур.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.