Молия

«Ипотека-банк» Siyovush Tekstil қарзининг €6 млндан ортиғини ҳисобдан чиқарди

«Ипотека-банк» Siyovush Tekstil қарзининг €6 млндан ортиғини ҳисобдан чиқарди
«Ипотека-банк» Siyovush Tekstil қарзининг €6 млндан ортиғини ҳисобдан чиқарди / Фото: UzDaily.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Ипотека-банк» акциядорлари «Siyovush Tekstil Buxoro» МЧЖнинг муддати ўтган кредит қарздорлигининг 3,8 млн доллар ва 2,8 млн евро миқдоридаги қисмини ҳисобдан чиқаришни маъқуллади. Ҳисобдан чиқариладиган умумий сумма 6 млн евродан ортиқни ташкил этади. Қарор 2026 йил 15 сентябрь куни бўлиб ўтган акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида қабул қилинди.

Асосий қарздорликдан ташқари, банк компанияга суднинг ярашув келишуви тузилгани тўғрисидаги ёзма қарори қабул қилинган санадан бошлаб ҳисобланган фоизлар ва жарималарни ҳам тасдиқланган қисман ҳисобдан чиқариш суммаси доирасида ҳисобдан чиқаради.

Йиғилишда акциядорлар Сентпетери Адам Андрашни «Ипотека-банк» бошқаруви раиси лавозимига уч йил муддатга тайинлашни ҳам тасдиқлади.

Банкнинг бошқарув жамоасида ҳам ўзгаришлар юз берди. 17 сентябрь куни «Ипотека-банк» бошқарув раиси ўринбосари ҳамда корпоратив банк хизматлари ва бозор инструментлари блоки раҳбари лавозимларида ишлаб келган Иракли Элашвилининг фаолияти якунланганини маълум қилди.

Операцион блокни бошқариш вазифалари бошқарув раиси ўринбосари Дмитрий Волчекка юклатилди.

Шу билан бирга, аввал бошқарув раиси ўринбосари ва операцион блок раҳбари лавозимида ишлаган Максим Быков ҳам банк бошқарувини тарк этди.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.