Спорт

Тошкентда CAFA U-17 Women’s Championship чемпионати бўлиб ўтади

Тошкентда CAFA U-17 Women’s Championship чемпионати бўлиб ўтади
Тошкентда CAFA U-17 Women’s Championship чемпионати бўлиб ўтади / Фото: UFA.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 15 сентябрдан 19 сентябрга қадар Ўзбекистонда 17 ёшгача бўлган қизлар ўртасида Марказий Осиё чемпионати — CAFA U-17 Women’s Championship 2026 бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар берди.

Турнирда Ўзбекистон, Эрон, Қирғиз Республикаси ва Тожикистоннинг U-17 ёш тоифасидаги қизлар миллий терма жамоалари иштирок этади.

Мусобақа ёш футболчи қизларни ривожлантириш ва уларни минтақавий ҳамда халқаро турнирларга тайёрлаш учун майдон вазифасини бажаради. Шунингдек, чемпионат Марказий Осиёдаги ёш футболчи қизлар орасидан истиқболли ўйинчиларни аниқлаш имконини беради.

Турнирда Ўзбекистон U-17 қизлар терма жамоасига Маҳлиё Сарикова бошчилик қилади.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.