Спорт

Ўзбекистон терма жамоаси дзюдо бўйича жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритди

Ўзбекистон терма жамоаси дзюдо бўйича жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритди
Ўзбекистон терма жамоаси дзюдо бўйича жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритди / Фото: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон терма жамоаси Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида ўтказилаётган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатида жамоавий аралаш йўналишда бронза медалини қўлга киритди.

Медаллар учун кураш йўлида ўзбекистонлик дзюдочилар Германия ва Грузия терма жамоалари устидан ғалаба қозонди. Бироқ ярим финалда Россия терма жамоасига 3:4 ҳисобида мағлуб бўлди.

Учинчи ўрин учун баҳсда Ўзбекистон терма жамоаси Мўғулистон жамоаси билан учрашиб, 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди ва бронза медалларини таъминлади.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.