Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонлик боксчи Тўрабек Ҳабибуллаев «Айти-Нагоя–2026» ХХ Осиё ўйинларида 90 кггача бўлган вазн тоифасида олтин медални қўлга киритди.
Финал жангда Ҳабибуллаев Хитой вакили Хуэжен Ханга қарши рингга чиқиб, ғалаба қозонди.
Тўрабек Ҳабибуллаевнинг олтин медали Ўзбекистон делегацияси учун Осиё ўйинларидаги 17-олтин медаль бўлди.
Бокс мусобақаларида финал жанглари давом этмоқда.