Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон вакиллари тарихда илк бор Осиё ўйинларида киберспорт бўйича медалга эга бўлди. Абубакр Иминжанов ва Фаррух Мирҳамидов Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинларида футбол бўйича киберспорт мусобақасида бронза медалини қўлга киритди.
Ўзбекистонлик киберспортчилар мусобақанинг дастлабки босқичларидан муваффақиятли ўтиб, ярим финалга йўл олди. Мусобақа якунларига кўра, улар учинчи ўринни эгаллаб, Ўзбекистонга Осиё ўйинларида киберспорт бўйича тарихдаги биринчи медални олиб келди.
Шунингдек, мамлакат учун бу Осиё ўйинларида мазкур йўналишдаги биринчи медаль бўлди.