Спорт

Жасурбек Жайсунов Ўзбекистоннинг 20-олтин медалини қўлга киритди

Жасурбек Жайсунов Ўзбекистоннинг 20-олтин медалини қўлга киритди
Жасурбек Жайсунов Ўзбекистоннинг 20-олтин медалини қўлга киритди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон вакили Жасурбек Жайсунов Айти-Нагоя–2026 Осиё ўйинларида таэквондо бўйича 80 килограммгача бўлган вазн тоифасида олтин медални қўлга киритди.

Финал беллашувида ўзбек спортчиси Хитой Тайбэйи вакили устидан ғалаба қозониб, мусобақа ғолибига айланди.

Жайсуновнинг олтин медали Ўзбекистон терма жамоасининг жорий Осиё ўйинларидаги 20-олтин медали бўлди.

Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси ҳисобида 65 та медаль бор: 20 та олтин, 23 та кумуш ва 22 та бронза медаль. Умумжамоа медаллар жадвалида Ўзбекистон тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.