Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонлик футбол ҳакамлари Айти-Нагоя–2026 Осиё ўйинларининг эркаклар ва аёллар ўртасидаги футбол мусобақаси финал учрашувларига тайинланди.
3 октябрь куни эркаклар турнири финалида Корея Республикаси ва Япония терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боради. Бош ҳакам ёрдамчиси этиб ўзбекистонлик ҳакам Руслан Серазитдинов тайинланган бўлса, Фирдавс Норсафаров VAR ҳаками сифатида фаолият юритади.
Норсафаров, шунингдек, 2 октябрь куни бўлиб ўтадиган аёллар футбол турнири финал учрашувида VAR ҳаками сифатида ишлайди. Ҳал қилувчи баҳсда КХДР ва Япония терма жамоалари майдонга тушади.
Шу тариқа, ўзбекистонлик мутахассислар Айти-Нагоя–2026 Осиё ўйинларининг футбол турниридаги ҳар икки финал учрашувида иштирок этади.