Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон терма жамоаси Aichi-Nagoya 2026 Осиё Пара ўйинларида бронза ва олтин медалларни қўлга киритди.
Аслия Мирзаёрова 100 метрга югуришда учинчи ўринни эгаллади, Қудратиллоҳон Маъруфхўжаев эса диск улоқтириш мусобақасида ғолиб бўлиб, Ўйинлар рекордини ўрнатди.
T11 тоифасида аёллар ўртасида 100 метрга югуриш финалида Мирзаёрова етакчи югурувчи Сардор Бахтиёров билан биргаликда иштирок этди.
Улар масофани 12,73 сонияда босиб ўтишди. Бу натижа спортчига бронза медалини келтирди. Шу билан бирга, 100 метрга югуриш Мирзаёрова учун асосий йўналиш ҳисобланмайди.
Маъруфхўжаев F37 тоифасида эркаклар ўртасида диск улоқтириш бўйича финалда олтин медални қўлга киритди.
Унинг натижаси 57,39 метрни ташкил этди. Бу унга нафақат мусобақада ғалаба қозониш, балки Осиё Пара ўйинлари рекордини ўрнатиш имконини ҳам берди.