7
Спорт

Маъруфхўжаев Параосиё ўйинларида рекорд билан олтин медаль қўлга киритди

Маъруфхўжаев Параосиё ўйинларида рекорд билан олтин медаль қўлга киритди
Маъруфхўжаев Параосиё ўйинларида рекорд билан олтин медаль қўлга киритди / Фото: Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон вакиллари Қудратилло Маъруфхўжаев ва Тўлибўй Йўлдошев Параосиё ўйинларида эркаклар ўртасида F37 классида ядро улоқтириш мусобақасида олтин ва кумуш медалларни қўлга киритди.

Маъруфхўжаев 16,66 метр натижа кўрсатиб, биринчи ўринни эгаллади ва Параосиё ўйинлари рекордини ўрнатди. Йўлдошев эса ядрони 15,79 метрга улоқтириб, кумуш медаль соҳиби бўлди.

Ушбу йўналишда бронза медали Қувайт вакилига насиб этди.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.