Ўзбекистон

Ўзбекистон ва JOGMEC геология-қидирув ишларини кенгайтиришни муҳокама қилди

Ўзбекистон ва JOGMEC геология-қидирув ишларини кенгайтиришни муҳокама қилди
Ўзбекистон ва JOGMEC геология-қидирув ишларини кенгайтиришни муҳокама қилди / Фото: Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Япониянинг JOGMEC корпорацияси раиси ва бош ижро этувчи директори Ичиро Такахара билан учрашув ўтказди. Унда томонлар фойдали қазилмаларни қидириш ва ўзлаштириш соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.

JOGMEC (Japan Organization for Metals and Energy Security) — нефть, газ ва металлар соҳасида стратегик ресурслар хавфсизлигини таъминлашга ихтисослашган Япония корпорацияси.

Томонлар Ўзбекистонда геология-қидирув ишларини кенгайтириш, муҳим минералларни ўзлаштириш ҳамда ушбу соҳаларга илғор япон технологияларини жалб қилиш масалаларини муҳокама қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Шунингдек, минерал хомашёни бойитиш ва қайта ишлаш, металлургия маҳсулотлари сифатини ошириш, кадрлар тайёрлаш ҳамда илмий-тадқиқот фаолияти соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича ўзаро ният билдирилди.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.