Ўзбекистон

Ўзбекистонлик снайперлар Жанубий Кореяда мусобақада ғолиб бўлди

Ўзбекистонлик снайперлар Жанубий Кореяда мусобақада ғолиб бўлди
Ўзбекистонлик снайперлар Жанубий Кореяда мусобақада ғолиб бўлди / Фото: Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги жамоаси 3–10 сентябрь кунлари Жанубий Кореяда бўлиб ўтган III Халқаро снайперлар мусобақасида биринчи ўринни эгаллади.

Мусобақада саккиз мамлакатдан 28 та жамоа иштирок этди. Иштирокчиларга турли шароитларда — шаҳар, тоғ ва ўрмон ҳудудларида кундузи ва тунда тактик машқларни бажариш вазифаси юклатилди.

Мусобақанинг ўзига хос жиҳати ҳаракатланувчи ва ҳаводаги нишонлардан кенг фойдаланилгани бўлди. Улар барча нишонларнинг 40 фоизини ташкил этди.

Мусобақа якунларига кўра, Ўзбекистон жамоаси 678,4 балл тўплаб, биринчи ўринни эгаллади. 666,6 балл натижа қайд этган Вьетнам жамоаси иккинчи ўринни олди. 471,1 балл тўплаган Туркия вакиллари учинчи бўлди.

Ўзбекистон жамоаси учун ушбу ғалаба кетма-кет учинчи бўлди.

2024 йилда Ўзбекистон вакиллари мазкур мусобақада иккинчи ўринни эгаллаган, 2025 ва 2026 йилларда эса ғолибликни қўлга киритган.

 

Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.